Биласизми? Бензема Зидан жамоага қайтганидан буён "Реал"нинг ярим голини ўзи урди

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Карим Бензема кеча Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган “Вальядолид”га (1:1) қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Қизиғи, франциялик футболчи Зинедин Зидан яна бош мураббий лавозимига қайтганидан буён “Реал”нинг 20та голидан 10тасига муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум Ла Лигада 2та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!