Биласизми? Бундан роппа-роса 6 йил муқаддам
Ads

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич бундан роппа-роса 6 йил муқаддам, яъни 2012 йилнинг 27 август куни "Тоттенхэм"дан "Реал"га кўчиб ўтган эди.

Таъкидлаш керакки, ушбу трансфер шубҳасиз “Реал” тарихидаги энг яхши харидлардан бири бўлди.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи ўтган 6 йил ичида “қироллик клуби” сафида жами 259та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 39та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.