Биласизми? Бундан роппа-роса 9 йил олдин
Ads

Бундан роппа-роса 9 йил муқаддам, аниқроғи 2009 йилнинг 6 июль куни “Реал” Мадрид Криштиану Роналдунинг таништирув маросимини ўтказган эди.

Ўшанда “Саньтяго Бернабеу”га 80 минг мухлис ташриф буюрган эди. Ўтган 9 йил ичида Роналду “қироллик клуби” либосида жами 450та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 438та гол киритишга эришган. У ўтган давр мобайнида “Реал” билан бирга жами 15та мусобақада ғолиб чиқди. Жумладан, 4 марта ЕЧЛ кубогини боши узра кўтарган бўлса, яна 4 марта “Олтин тўп”ни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, яқин вақтлар ичида Роналду "Ювентус" клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Минбар

Барча блоглар