Биласизми? Месси ва Суарес жуфтлиги "Реал" ҳамда "Атлетико"дан кўпроқ гол уришди

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчилари Луис Суарес ва Лионель Месси "Хетафе"га (2:1) қарши ўйинда ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Шу тариқа жорий мавсум 31 ёшли аргентиналик футболчи ҳисобидаги голлар 16тага, уругвайлик футболчининг ҳисобидаги голлар эса 12тага етди.

Эътиборлиси, Месси ва Суарес (28) умумий ҳисобда "Реал" (26) ва "Атлетико" (26) клубларининг мавсум давомида киритган голларидан кўпроқ гол уришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!