Биласизми? Россия плей-оффга чиққан терма жамоалар орасида энг кўп масофани босиб ўтди

Daily Mail нашри ЖЧ-2018да иштирок этган барча терма жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги ўйинларда босиб ўтган умумий масофасини эълон қилди.

Унга кўра мусобақани муддатидан аввал тарк этган Сербия гуруҳ босқичида ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинда 113 км масофа босиб ўтган.  Бу борада эса амалдаги чемпион Германия (112км) терма жамоаси иккинчи натижани қайд этди. Мезбон Россия гуруҳ босқичининг ҳар бир ўйинида ўртача 110 км масофа босиб ўтиб, бу борада 3-натижани қайд этди.

Эътиборлиси, Сербия ва Германия плей-оффга чиқа олмаганини инобатга олсак, Россия барча 1/8 финалчилар орасида энг кўп югурган терма жамоага айланиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!