Биласизми? Суарес дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин эди...

Каталониянинг "Барселона" клуби қишки трансферлар даврида уругвайлик ҳужумчиси Луис Суареснинг трансфери борасида супер таклиф олгани маълум бўлди.

Унга кўра Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" клуби 30 ёшли тўпурар учун “кўк-анор ранглилар”га 100 млн евро таклиф қилган. Осиёликлар Уругвай терма жамоаси аъзосининг ўзига эса йилига 50 млн евро маош ваъда қилишган.

Таъкидлаш керакки, агар Суарес ушбу таклифни қабул қилганида дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)