Ислом Исмоилов: "Бугунги рақибимиз жисмоний жиҳатдан жуда кучли эди. Бизнинг режа эса ..."

CHERY AUTO

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Парагвайга Жаҳон чемпионатидаги илк тўқнашувдан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Албатта, оғир кечган учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бундай турнирларда биринчи навбатда ҳаяжонни енгиш талаб этилади. Бунинг устида кўплаб ишлар олиб борган бўлсак ҳам бугунги баҳсда футболчиларда ҳаяжон борлиги сезилиб турди. Шунингдек, ҳисобдан келиб чиққан ҳолда, ўйинни назорат қилдик деб айта оламан. 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган пайтимизда ҳимояланишни ҳам билдик. Бу, албатта, олдиндан ўйланган режа эди. 
 
Футболчиларга ўйиндан аввал мураббийлар томонидан айтилган барча кўрсатмаларга амал қилишгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бугунги рақибимиз жисмоний жиҳатдан жуда кучли эди. Шунинг ҳисобига биз ўйинни тактик яъни тезлаштиришни режа қилган эдик, биринчи бўлимда бу нарсалар амалга ошди. 
 
Бу - футбол. Турнир давомида 8 ёки 9 та ўйинлар бўлиб ўтди. Кўряпсизки, ҳар бир учрашув эмоцияларга бой ўтмоқда ва футболчилар ҳам сариқ ҳамда қизил карточкалар билан жазоланмоқда. Бу бўйича ўйиндан аввал футболчиларга алоҳида гапириб ўтган эдик. Энг муҳими - ғалаба қозониш эди. Биз бугун муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик",
- дея таъриф бериб ўтди Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию