Ўзбекистон Осиё кубогида "C" гуруҳидан ўрин олди. Рақибларимиз эса Япония, Тожикистон ҳамда Австралия

CHERY AUTO

2026 йилнинг 27 январь — 7 февраль саналарида Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубогининг финал раундига бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 
 
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "C" гуруҳидан жой олиб, Япония, Тожикистон ва Австралия билан куч синашадиган бўлди. 
 
Осиё кубоги-2026 финал босқичига чиққан жамоалардан тўрттаси – Эрон, Япония, Таиланд ҳамда Ўзбекистон қитъа чемпионатларида узлуксиз иштирок этиб келишмоқда – 18 марта. Қирғизистон – 17, Жанубий Корея – 15, Кувайт, Ироқ – 14, Ливан, Малайзия, Тожикистон – 13, Индонезия – 11, Австралия – 9, Ветнам – 8, Саудия Арабистони – 4, Афғонистон – 2 марта Осиё Кубоги финал босқичида қатнашган. 
 
Осиё кубоги – 2026 финал босқичи баҳслари Жакарта шаҳридаги иккита йирик спорт мажмуасида – “Индонезия арена” (сиғими – 16 500 томошабин) ҳамда “Гелора Банг Карно” (сиғими – 7166) да бўлиб ўтади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финалга йўлланма олишади ва Олимпия тизимида медальлар учун курашни давом эттиришади.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию