Биласизми? Цейтлин
Ads

Олдинроқ айтилганидек, ушбу учрашувни биринчи босқичнинг иккинчи даврасидаги бўлгани каби Владислав Цейтлин бошқариб боради. Тажрибали рефери фаолияти давомида "Локомотив"нинг 28 учрашувида ишлаган. "Локомотив" шуларнинг 11тасида ғалабага эришган бўлиб, 10тасида мағлубиятга учраган. 7 учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Цейтлин ушбу баҳсларда 114 сариқ, 3 қизил карточка берган. "Локомотив" унда 33 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, ўз дарвозасидан 24 гол ўтказиб юборган.

Владислав Цейтлиннинг "Локомотив" иштирокидаги сўнгги 5 ўйини

Суперлига. 26/05/18 "Металлург" - "Локомотив" 2:0
Суперлига. 04/05/18 "Нефтчи" - "Локомотив" 1:4

Олий лига. 03/11/17 "Нефтчи" - "Локомотив" 0:0

Ўзбекистон кубоги. 07/10/17 "Насаф" - "Локомотив" 1:0

Олий лига. 21/09/17 "Локомотив" - "Пахтакор" 0:1