Билол Муҳаммад: "Чемпионлик учун курашда мени ҳеч ким ортда қолдиролмайди"

  • 11 февраль, 09:59
  • 0
  • MMA

UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги Белал Муҳаммад (23-3-1NC) камар учун асосий даъвогар сифатидаги мавқеига ҳеч нарса таҳдид солмаслигини таъкидлади.

Энди мени ҳеч ким четлаб ўтмайди. Мен чемпионлик учун кейинги даъвогар бўламан. Ўйлайманки, раҳбарият эълонни кечиктирмоқда, улар Эдвардс билан жангимиз санасини ҳал қилишлари керак. Имид қиламизки, биз тез орада қандайдир янгиликларни эшитамиз ", - деб Муҳаммад сўзларини келтиради Middle Easy.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эдвардс ва Муҳаммад ўртасидаги жанг 13 апрель куни Лас-Вегасда ўтказиладиган "UFC 300" турнирида бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилинганди, бироқ бу маълумот ҳали тасдиқланмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!