Бир кун қолганда Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди

  • 14 февраль, 2020, 10:34
  • 2
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) 14 февраль (Тошкент вақти билан 15 февраль тонгида) куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик. GoSport.uz интернет-нашрига хабар беришича, жангга бир кун қолганида рақиб ўзгарган.Маълум бўлишича, томонлар жанг чемпионлик камари учун кечишини ҳисобга олиб, супер ўрта вазн, яъни 76,2 кгдан оширмаган ҳолда вазн ўлчаш маросимидан ўтиш бўйича келишиб олишган, аммо жангга яқин етарлича вазн ташлай олмаган Марко Антонио Перибан керакли вазнга тушиш учун ортиқча уриниб юборган ва тарозига чиқишдан олдин ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага тушиб қолган.Бектемирнинг менежерлари унинг узоқ вақтдан буён жангга тайёргарлик кўрганини ҳисобга олиб, бокс оқшоми ташкилотчиси Оскар де ла Ҳойя ва GoldenBoy промоутерлик компаниясига исталганбошқа рақибни (175 фут, 168 фут вазнлардан) топиб беришларини сўраган. Натижада шу вақтга қадар ўрта вазнда фаолият олиб бораётган мексикалик боксчи Оскар Кортес (27-5, 14 КО) Бектемирга қарши рингга чиқишга рози бўлган. Жанг комиссияси жанг ўтказилишига рухсат бериши кутилмоқда.Маълумот учун, Бектемир вазн ўлчаш маросимида 167,4 фут (75,9 кг) тош босган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibrohim Kuziev
14/02/2020 10:55
ola yolgoni olsadi
Ibrohim Kuziev
14/02/2020 10:55
ola khfbn