Бир юлдузга тўрт клубдан чорлов бўлди

“Ливерпуль”ни узоқ вақтдан бери бошқариб келаётган Юрген Клопп жамоани тарк этгани  ва унинг ўрнига бошқа мураббй тайинлангани таркибда жиддий ўзгаришларга олиб келади. 

Германиялик мутахассис қўл остида ўйнаган бир неча футболчилар ҳам жамоасини ўзгартиришга қарор қилган.

Эркин агентга айланиш арафасида турган Тьяго Алькантарага Испания чемпионатидан таклифлар кела бошлади.

Todofichajes нашрининг ёзишича, тажрибали ярим ҳимоячини “Жирона”, “Сельта”, “Реал Сосьедад” ва “Бетис” ўз сафига чорламоқда.

33 ёшли футболчи “Ливерпуль”га 2020 йили олиб келинган эди. Унгача моҳир ўйинчи “Барселона” ва “Бавария” каби қудратли клубларда тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!