Бизга бегона бўлмаган "Айнтрахт" яна бир харидни амалга оширди!
"Байер" ҳужумчиси Лукас Аларио расман "Айнтрахт" аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, Аларио франкуфртликлар билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. 29 ёшли форвард "Байер" сафида 164 ўйин ўтказиб, ўз номига 58 та гол ва 16 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган.
Футболчининг трансфери тахминан 6 миллион еврога тушган.
Эслатиб ўтамиз, "Айнтрахт"нинг маълум бир қисми ҳамюртимиз Козим Ариповга тегишли ҳисобланади.
Фикрлар