Бизга Бензема керак эмас

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоа ҳужум чизиғини “Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема ёрдамида кучайтиришга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо бу маълумотларни инкор қилди.

- Охирги 48 соат ичида “Арсенал” фанатларидан Карим Бензема трансфери бўйича жуда кўп саволларни олдим. Мендаги маълумотларга кўра, “канонирлар” ва Бензема ўртасида ҳеч нарса содир бўлгани йўқ.

Бугунги кунда “Арсенао” франциялик форвардни трансфер қилиш бўйича ҳеч қандай иш олиб бормаяпти. Қолган хабарлар ёлғон.

Бенземанинг номи дунёдаги кўплаб мухлисларни ҳаяжонга солади, лекин билишимча, “Арсенал” бу трансфер бўйича ишламаяпти, - деди Фабрицио Романо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!