Бизга оч ўйинчилар керак!

АҚШ чемпионатида иштирок этаётган “Ди Си Юнайтед” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Уэйн Руни уругвайлик ҳужумчи Луис Суаресни таркибга қўшиб олмаслигини маълум қилди.

- Луис Суаресни қаттиқ ҳурмат қиламан. У жуда зўр футболчи. Лекин менга оч ўйинчилар керак.

Мен янги жамоамга ғалаба ва совринларга оч, бу йўлда борини бера оладиган, ҳар бир машғулотда ва учрашувда тер тўкишга қодир ўйинчилар келишини истайман, - деди англиялик мураббий.

Луис Суареснинг “Атлетико” билан шартномаси тугади ва у ҳозир эркин агент мақомида юрибди. Тажрибали тўпурар Мадрид клуби сафида Испания чемпионатида 35 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!