Блиц бўйича жаҳон чемпионати: 1-кундан сўнг Нодирбек Абдусатторов топ-10да, Умида Омонова кучли учликда!

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугундан бошлаб Блиц бўйича Жаҳон чемпионати ҳам старт олди ва шахматчилар 13 та тур ўтказишга муваффақ бўлди. 
 
1-кундан сўнг турнир жадвалида Аржун Эригаиси 10 очко билан етакчилик қилмоқда. Максим Вачер ва Фабиано Каруана ҳам 10 очко тўплаган ҳолда, кучли учликда боришмоқда. Ушбу турнирда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этмоқда. Вакилларимизнинг 1-кундан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг. 
 
1. Нодирбек Абдусатторов - 9 очко (10-ўрин) 
2. Жавоҳир Синдаров - 8.5 очко (25-ўрин) 
3. Нодирбек Якуббоев - 7.5 очко (80-ўрин) 
4. Шамсиддин Воҳидов - 6.5 очко (121-ўрин) 
5. Муҳиддин Мадаминов - 6.5 очко (125-ўрин) 
6. Муҳаммадзоҳид Суяров - 6 очко (152-ўрин) 
7. Исломбек Синдаров - 5.5 очко (189-ўрин) 
8. Жаҳонгир Воҳидов - 5.5 (195-ўрин) 
9. Ҳумоюн Бегмуратов - 5 очко (200-ўрин) 
 
Аёллар эркаклардан фарқли равишда 10 та тур ўтказишди. Ушбу баҳслардан сўнг шахматчимиз Умида Омонова 8 очко билан учликда бормоқда. Вакилимиздан Элине 8.5, Александра 8 очко билан олдинда бормоқда. 
 
Ҳамюртларимизнинг 10 та турдан кейинги тўплаган очколари ҳамда турнир жадвалидаги ҳолати билан танишинг: 
 
1. Умида Омонова - 8 очко (3-ўрин) 
2. Гулруҳбегим Тоҳиржонова - 6 очко (37-ўрин) 
3. Мадинабону Ҳалилова - 5.5 очко (45-ўрин) 
4. Афруза Ҳамдамова - 5.5 очко (55-ўрин) 
5. Гулдона Каримова - 3.5 очко (121-ўрин) 
6. Нилуфар Якуббоева - 3 очко (125-ўрин)

Tecno

Саралашнинг қолган 6 тур баҳслари ҳамда ярим финал, финал ўйинлари эртага бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!