Блиц бўйича жаҳон чемпионати: 2-кундан сўнг Жавоҳир Синдаров 14-ўринда, Умида Омонова кучли ўнликда турнирни якунлади!
Хабарингиз бор, бугун Блиц бўйича Жаҳон чемпионати 2-кун баҳслар ҳам бўлиб ўтди ва шахматчилар 6 та тур ўтказишга муваффақ бўлди. 2-кундан сўнг турнир жадвалида Аржун Эригаиси 15 очко билан пешқадамликда якунлади. Фабиано Каруана 14 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу турнирда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этмоқда. Вакилларимизнинг 2-кундан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.
1. Нодирбек Абдусатторов - 13 очко (4-ўрин)
2. Жавоҳир Синдаров - 12.5 очко (14-ўрин)
3. Нодирбек Якуббоев - 11 очко (65-ўрин)
4. Муҳаммадзоҳид Суяров - 10 очко (101-ўрин)
5. Жаҳонгир Воҳидов - 10 (118-ўрин)
6. Муҳиддин Мадаминов - 9.5 очко (125-ўрин)
7. Шамсиддин Воҳидов - 9.5 очко (129-ўрин)
8. Ҳумоюн Бегмуратов - 9 очко (153-ўрин)
9. Исломбек Синдаров - 8 очко (194-ўрин)
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов айни вақтда Финал босқичида Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб бормоқда. Ҳозирда ҳисоб 1:1 кўринишида.
Аёллар эркаклардан фарқли равишда 5 та тур ўтказишди. Ушбу баҳслардан сўнг шахматчимиз Умида Омонова 10 очко билан турнирни саккизинчи ўринда якунлади. Ҳамюртларимизнинг 10 та турдан кейинги тўплаган очколари ҳамда турнир жадвалидаги ҳолати билан танишинг:
1. Умида Омонова - 10 очко (8-ўрин)
2. Гулруҳбегим Тоҳиржонова - 8.5 очко (44-ўрин)
3. Афруза Ҳамдамова - 8 очко (55-ўрин)
4. Мадинабону Ҳалилова - 6.5 очко (95-ўрин)
5. Нилуфар Якуббоева - 6.5 очко (103-ўрин)
6. Гулдона Каримова - 5.5 очко (123-ўрин)



Фикрлар