БМБ - "Оил Стар" учрашувида юзага келган баҳсли вазият юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори
ЎзФҲМ матбуот хизмати футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ – “Оил Стар" ўйинидаги баҳсли вазият юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилди.
Футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ - "Оил Стар" баҳси ҳакамлари Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов ўйинда йўл қўйган хатолари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда биринчи ҳакам Анатолий Рубаковга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, футзал Олий лигаси учрашувларидан ярим мавсумга четлатиш ва қуйи лигага тушириш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.
Иккинчи ҳакам Никита Афиногенов Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, футзал Олий лигасидан иккита турга четлатиш ва ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.
Фикрлар