"Бўрилар" 18 ёшли вундеркиндни икки грандга сотишдан бош тортди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Вулверхэмптон» жамоасида тўп суриб келаётган фланг ҳужумчиси Матеус Мане ёзги трансфер ойнаси даврида клубни тарк этиши мумкин эди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбанинг ёзишича, португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳаракат қилган. Бироқ «Вулверхэмптон» раҳбарияти бу таклифларни рад этган ва ҳозирча Мане сотувга қўйилмаганини аниқ билдирган.

Хабарга кўра, Матеус Мане клуб раҳбариятидан кетишга рухсат сўрамаган, аммо янги чақириқ ва янги лойиҳага қўшилиш имкониятига қарши бўлмаслиги айтилмоқда.

Янги мавсумда вингер барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда олти ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Манеинг бозор қиймати ҳозирча 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!