Бобир Абдихолиқов: Ҳамюртларим умидларини тезроқ рўёбга чиқариш учун бор кучимни сарфлайман!

Бобир Абдихолиқов ҳаракат қилаётган "Рух" клуби ўртоқлик учрашувида "Подолье"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳамюртимиз ушбу баҳсда ўз дебютини нишонлади. Львовликлар матбуот хизмати ўйиндан сўнг Бобир билан суҳбат уюштирди:

"Якшанба кунги Киевнинг "Динамо"сига қарши беллашув олдидан яхши тайёргарлик кўриб олдик. Биз ғалаба қозондик, лекин хатолар ҳам йўқ эмас. Уларни кейинги учрашувга қадар тузатишга ҳаракат қиламан. Ниҳоят, асосий таркибга киритилганимдан жуда хурсандман. Бу ўртоқлик ўйини бўлганига қарамай, энг муҳими менга мураббий ишонч билдирди.

Ўзимнинг оптимал формамга қайтишга ҳаракат қиляпман. Жамоамга фойда келтирмоқчиман. Шерикларим билан яқиндан муносабат ўрнатмоқдяпман, аммо бу бироз вақт талаб этади. Биламан, ҳамюртларим расмий учрашувда дебют қилишимни кутмоқда. Шунинг учун, уларнинг умидларини тезроқ рўёбга чиқариш учун бор кучимни сарфлайман.

Бу ерда юқори даражадаги ижрочилар тўпланган. Бугун Кухаревич ҳамда Кондраков гол урди. Ҳужум чизиғидаги бундай рақобат ҳаммага, жумладан менга ҳам жуда фойдали. Чунки бу ўсишга ёрдам беради".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Туйчиев Мухаммаджон
15/03/2021 16:09
Бобиржон, факат олга! каттик мехнат килиш лозим!