Бобур Абдихолиқовнинг голлари эвазига "Энергетик-БГУ" муҳим ғалабани қўлга киритди (видео)

Беларусь чемпионати 26-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" - "Белшина" учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси, минсликларнинг икки голига Бобур Абдихолиқов муаллифлик қилди. Ҳисоб Дмитрий Гомза томонидан очилганига қарамай, легионеримизнинг дубли жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, очколари сонини 51 тага етказиб олган "Энергетик" 2-ўринни эгаллаб турибди. 11-поғонадаги "Белшина" 28 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!