Бокс бўйича аёллар терма жамоамиз Россияга жўнаб кетди

  • 10.02.2026 21:55
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Элшод Расулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бугун Россиянинг Москва вилоятига йўл олди. Улар 10 дан 20 февралгача ушбу вилоятда халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этадилар. Ушбу йиғин олдинда турган муҳим мусобақалар, жумладан, Болгарияда бўлиб ўтадиган "Strandja" халқаро турнири аввалидан тайёрлов вазифасини ўтаб беради.

Жамоамиз таркиби билан танишинг:

Сабина Бобоқулова
Фарзона Фозилова
Феруза Казакова
Гулсевар Ганиева
Узукжамол Юнусова
Нигина Ўктамова
Хуморабону Мамажонова
Ситора Турдибекова
Муштарийбону Иброҳимжонова
Навбаҳор Ҳамидова
Азиза Зокирова
Ойша Тоирова
Мавлуда Мовлонова
Рухшона Парпиева
Олтиной Сотимбоева
Собирахон Шахобиддинова

Бош мураббий: Элшод Расулов

Мураббийлар: Ислом Таджибоев, Барбаро Фернандез Хименез, Азим Худайқулов, Истам Кабинов, Шукурулла Вапаев, Шаҳзода Умарова. 

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федарацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!