Бокс бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон яна Қозоғистонни ортда қолдирди, барча финалчилар билан танишинг
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига етди. Барча йўналишларда ярим финал жанглари якунланди. Натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг жами 35 нафар вакили финалга йўл олди. Бу мусобақадаги энг яхши натижадир. Кейинги ўринларда: Қозоғистон 27 боксчи, Ҳиндистон 26 боксчи, Қирғизистон ва Иорданияда 4 тадан, Тожикистон ва Таиландда 2 тадан, Филиппин ва Эронда 1 нафардан вакил олтин медаль учун баҳс олиб боради. Финалга йўл олган барча боксчиларимиз рўйҳати билан танишинг:
Ёшлар ўртасида
Финалга йўл олганлар (Ўғил болалар):
-51 кг: Хўжаназар Нортожиев
-54 кг: Абдували Бўрибоев
-57 кг: Бахтиёр Асадов
-63.5 кг: Жавоҳир Умматалиев
-67 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-71 кг: Алишер Аюбов
-75 кг: Раҳматулло Бойматов
-80 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
-86 кг: Жамолиддин Қозоқов
-92 кг: Айназар Кенесбаев
Бронза медали соҳиблари:
-48 кг: Миралижон Мавлонов
-60 кг: Суҳроб Аминов
Финалга йўл олганлар (Қизлар):
-48 кг: Саидахон Раҳмонова
-50 кг: Робияхон Бахтиёрова
-52 кг: Мунаввар Фозилова
-54 кг: Раъно Муратбаева
-60 кг: Мухлиса Тоҳирова
-63 кг: Ситора Баҳодирова
-70 кг: Азиза Зокирова
-81 кг: Олтиной Сотимбоева
+81 кг: Саҳобат Ҳусанова
Бронза медали соҳиблари:
-57 кг: Руҳшона Ўктамова
-66 кг: Феруза Алижонова
Ўсмирлар ўртасида
Финалга йўл олганлар (Ўғил болалар)
-48 кг: Илҳомжон Эргашев
-50 кг: Самандар Олимов
-52 кг: Суннатилла Ўктамалиев
-54 кг: Мироншоҳ Норқосимов
-57 кг: Фарруҳ Тўлаганов
-60 кг: Мирзакамрон Юнусов
-63 кг: Ҳожиакбар Қудратов
-70 кг: Жафарбек Шаҳбозов
-75 кг: Темурбек Абдувоҳидов
-80 кг: Раҳмонжон Қодиров
+ 80 кг: Озодбек Алиев
Бронза медали соҳиби:
-66 кг: Сардор Дилолов
Финалга йўл олганлар (Қизлар):
-48 кг: Зилолахон Юсупова
-52 кг: Раҳима Бекниязова
-54 кг: Узукжамол Юнусова
-70 кг: Ойша Тоирова
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
Бронза медали соҳиблари:
-50 кг: Ҳилолахон Машрабова
-63 кг: Руҳшона Шакарова
-66 кг: Фарида Зарипова
-75 кг: Санобар Бозорбоева
-80 кг: Руҳшона Парпиева
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги финал жанглари 13 март куни ташкил этилса, ёшлар 14 март куни чемпионлик учун кураш олиб боради.
Мирзакамол Нематов Тошкентда жанг ўтказади, рақиб ҳам аниқ бўлди
Баҳром Фозиловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди, у Тошкентда рингга кўтарилади
Фикрлар
Узбекистон 35,
Хиндистон 26, Козокистон 27,
Киргизстон, Иордания - 4; Точикистон, Тайланд - 2; Филипин, Эрон - 1
боксчи чикди.