Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Бокс. Бугун 5 нафар вакилимиз "Dracula Open" финалида рингга кўтарилади

Боксчиларимизга омад тилаймиз.

Бугун Руминиядаги "Dracula Open" халқаро турнирида финал жанглари ўтказилади. Қувонарлиси, ушбу мусобақада иштирок этаётган беш нафар боксчимизнинг барчаси финалга қадар етиб келган. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Бугун боксчиларимиз олтин медаллар учун қуйидаги рақибларга қарши жанг ўтказишади:

-51 кг: Миралижон Мавлонов - Кристофер Гиппократ (Франция)

-60 кг: Саят Ильясов - Артур Кузменко (Украина)

-67 кг: Шавкатжон Болтаев - Давид Фиоре (Италия)

-71 кг: Жавоҳир Умматалиев - Никита Захарченко (Украина)

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Артис Касьянов (Украина)

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ