Бокс. Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида қайси вилоят 1-ўринни эгаллади?

  • 04.02.2026 22:47
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Деярли бир ҳафта давом этган ўсмирлар  ўртасидаги мамлакат чемпионати ҳам ўз якунига етди.

Муросасиз кечган жанглар мухлислар ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Шунингдек, ёш истеъдод эгалари ўз навбатини кутиб турганлиги ва келажакда акаларидан сира қолишмайдиган натижалар қайд эта олишларини намойиш этишди.

Якунда, 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, чемпионатнинг “Энг яхши жамоаси”га айланди. 4 та олтин, 4 та бронза медаль билан Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби 2-ўриндан жой олган бўлса, 2 та  олтин, 7 та кумуш, 3 та бронза медали билан Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси кучли учликни якунлаб берди.

Анъанага мувофиқ чемпионатнинг “Энг яхши боксчиси” ҳам аниқланди ва бу номинация Тошкент вилояти вакили Аслиддин Усубалиевга насиб этди. Чемпионатнинг “Энг яхши ҳаками” дея Аслиддин Абдуалимов эътироф этилди. Шу тариқа ўсмирлар ўртасидаги чемпионат ҳам юқори нотада якунланди. 

Навбат эса кичик ўсмирлар чемпионатига! Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!