Боксчиларимиз навбатдаги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди
Ads

Санкт-Питербург шаҳрида бокс бўйича шаҳар Губернатори соврини учун ташкил қилинаётган мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари якунида 5 нафар вакилимиз рингга чиқиб, уларнинг барчаси ғалаба қозонди. 

Чорак финал босқичи доирасида кечган жангларда Миразиз Мирзаҳалилов, Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдоров, Санжар Турсунов ҳамда Бектемир Мелиқўзиев ўз рақибларига имконият қолдиришмади. Бугун ярим финал доирасида яна бир қатор беллашувлар бўлиб, унда Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов, Алиёр Норалиев, Исроил Мадримов каби вакилларимиз ҳам қатнашишади.