Боксчиларимиз Олимпиадага Россияда тайёргарлик кўришади
4-22 июнь кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида Ўзбекистон бокс бўйича эркаклар миллий терма жамоаси Халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Тўлқин Қиличев бошчилигидаги вакилларимиз учун ушбу йиғин, Париж-2024 Олимпиада ўйинларига муҳим тайёрлов вазифасини ўтаб беради.
Сочига йўл олган боксчиларимиз таркиби билан танишинг:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Жавоҳир Абдураҳимов
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов
-92 кг: Диёрбек Уралов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
+92 кг: Баҳодир Жалолов
Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Хуан Энрике, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Фаррух Қиличев, Даврон Гафуров, Зиятдинбек Тойгонбаев, Ергали Ярашов, Пўлатжан Шаҳбазов, Акмал Ҳасанов, Алишер Тўйчиев.
Фикрлар