
Боксчиларимиз "World Boxing" кубоги навбатдаги босқичида иштирок этиш учун Польшага жўнаб кетди
10-17 май кунлари Польшанинг Варшава шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубогининг иккинчи босқичига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада жамоамиз ҳам иштирок этади.
Таркибимиз билан танишинг:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг: Самандар Олимов
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-70 кг: Гофур Тоҳиров
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-85 кг: Акмалжон Исроилов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
-57 кг: Хуморабону Мамажонова
Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Даврон Гафуров, Лазизбек Зокиров, Алимардон Достанов, Аъзим Худайқулов.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар