Боксчиларимиздан Олимпиадага иккинчи йўлланма қўлга киритилди
Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнирнинг бугунги дастурида иккинчи ҳамюртимиз ҳам рингга кўтарилди. -91 кг вазн тоифасида юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган Санжар Турсунов чорак финалда эронлик Тоуфан Шарифи билан жанг қилди. Турсунов илк жангида ироқлик Тариқ Муҳаммад Рабеаҳни мағлуб этиб, ушбу босқичга йўл олганди. Бу жангнинг муҳимлиги жуда юқори эди. Чунки бу вазн тоифасида 4 та йўлланма ўйналаётган бўлиб, ғолиб Токиога чиптани нақд қиларди.
Жанг жуда қизғин ва кескин тарзда ўтди. Эронлик боксчи ҳам яхши ҳаракат қилди. Бироқ юртдошимиз аниқлик борасида ундан устунликка эришди ва ҳақли равишда ғалаба қозониб, Токио Олимпиадасига йўлланма олди.
Фикрлар