Бўлажак чемпионлар сараланди (фотогалерея)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрда имзолаган “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги 5281-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан ўтказилаётган “Париж сари йўл” шиори остидаги саралаш тадбирларининг навбатдагиси пара дзюдо спорт тури бўйича бўлиб ўтди.

Ушбу саралаш тадбирида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 150 нафардан ортиқ заиф кўрувчи ва кўзи ожиз инсонлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Якунда улар орасидан энг иқтидорлилари сараланиб, пара дзюдо билан мунтазам шуғулланишга йўналтирилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг бу каби саралаш тадбирлари яна давом этиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!