Бўлди, Родри “Манчестер Сити”да машғулот ўтказмайди
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри яқин кунларда Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона”га ўтишни режалаштирмоқда.
30 ёшли футболчи “кўк-анорранглилар”нинг таклифини аллақачон қабул қилган. Энди у клублар ўзаро келишиб олишини кутмоқда.
Журналист Жек Гаган маълумотларига кўра, испаниялик футболчи келаси ҳафта “шаҳарликлар” билан машғулот ўтказишни режалаштирмаяпти, чунки у шу вақтга қадар “Барса”га ўтиши расман расмийлаштирилган бўлади, деб ҳисобламоқда.
Каталония гранди Родри учун тахминан 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр, “Манчестер Сити” эса қарийб 80 миллион евро сўрамоқда. Шунга қарамай, турли манбаларнинг таъкидлашича, томонлар яқин орада ўзаро муросага келади.

Фикрлар