“Борнмут” сардори учун мавсум муддатидан аввал якунига етди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Борнмут” клуби сардори Саймон Фрэнсис жиддий жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 33 ёшли англиялик футболчи АПЛнинг 19-турида “Тоттенхэм”га (5:0) қарши баҳсда жароҳат олган. Шифокорларнинг айтишича у энди камида 6-9 ой майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Фрэнсис жорий мавсум АПЛда 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!