"Боруссия Д" Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси билан шартнома имзолайди

Нидерландия терма жамоаси ҳамда ПСВ клуби ҳужумчиси Дониэлл Мален фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттирадиган бўлди.

Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 22 ёшли футболчи "Боруссия" Дортмунд билан 2026 йилгача шартнома имзолайди. Немис гранди ушбу трансфер учун Эйндховен клубига 30 миллион евро тўлайди.

Маленнинг трансфери шу ҳафтада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Дониэлл Мален ПСВ сафида ўтган мавсум Нидерландия чемпионатида жами 32 та учрашувда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 19 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!