Ads

"Майнц" клуби ҳимоячиси Абду Диалло фаолиятини "Боруссия" Дортмундда давом эттиришга жуда яқин турибди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра дортмундликлар 22 ёшли франциялик футболчи учун “Майнц”га 30 млн евро тўлашади. Диаллонинг трансфери ҳақида эса тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Абду Диалло “Боруссия”га ўтиш учун “Лион”дан бўлган таклифни рад этди.

Маълумот учун, Диалло ўтган мавсум “Майнц” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3та тўп киритишга эришган.