“Боруссия” Дортмунд яна футболчисини ижарага берди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Феликс Пасслакни яна ижарага беришга қарор қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 20 ёшли германиялик футболчи янги мавсумни Англиянинг “Норвич” клубида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Пасслак ўтган мавсумни "Хоффенхайм" сафида ижара асосида ўтказган ва 4та ўйинда иштирок этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!