“Боруссия“ голеадор ҳужумчи сотиб олишга яқин
Дортмунднинг “Боруссия“си ёзги трансферлар ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришга бел боғлаган. Жамоа раҳбарияти янги мавсум аввалида Холанднинг бошқа клубга ўтишига шубҳа қилмаяпти.
Норвегиялик ҳужумчи ўрнига “Зальцбург“ вакили Карим Адейеми асосий даъвогар ҳисобланмоқда. “Арилар“ футболчи учун 35 миллион евро тўламоқчи.
Қайд этилишича, немис клуби ҳужумчи билан шахсий келишувга эришган. Бироқ австрияликлар Карим учун кўпроқ пул сўраяпти.
Маълумот ўрнида, Карим Адейеми Австрия чемпионатининг 18 ўйинида 14 гол ва 2 ассист қайд этган.
Фикрлар