Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Боруссия" Санчонинг нархини туширди

Изоҳлар: 0

Унга "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

"Боруссия" ярим ҳимоячи Жейдон Санчонинг трансфер суммасини туширишга тайёр.

Дортмундликлар ўтган трансфер ойнаси вақтида англиялик учун 108 миллион фунт талаб қилаётган эди, бироқ энди унинг нархи 88 миллион фунтни ташкил қилади.

Жорий мавсумда 20 ёшли футболчи "асаларилар" сафида 25 та ўйинда 8 та гол киритиб, 13 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Санчони 90 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг трансферига "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ