"Боруссия" Холандсиз ўйнай олади

"Боруссия Дортмунд" бош мураббийи Люсьен Фавр "Герта"га қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз яхши ўйин кўрсатдик. Биз энди икки клубдан етти очко олдиндамиз. Аммо бу муҳим эмас. Чунки биз мана шундай руҳда давом этмоқчимиз. Олдимизда ҳали тўртта учрашув бор. Бу ўйинларда боримизни бериб ўйнашга тайёрмиз.

Марказий ҳужумчисиз ҳам имкониятлар ҳосил қила оламиз. Санчо, Брандт ўртасидаги ажойиб узатмалар ва Жаннинг аниқ зарбаси бунга мисол бўла олади", - дейди Фавр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!