"Боруссия"га "Брайтон" футболчиси керак
"Боруссия Дортмунд" "Брайтон" футбочиси Паскаль Гроссни сотиб олмоқчи.
Дортмунд клуби вакиллари 33 ёшли ярим ҳимоячи билан музокаралар олиб бормоқда, дея хабар бермоқда "Sky Sport" журналисти Флориян Плеттенберг. Ҳозирча, томолар ўртасида кетишув йўқ. Немис футболчисининг инглиз клуби билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади, унинг трансфер нархи 7-10 миллион еврога баҳоланяпти.
Шунингдек, Гроссга "Айнтрахт" клуби ҳам қизиқиш билдирган. Якунига етган мавсумда Паскаль Премьер лигада 33 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 10 голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар