"Боруссия"нинг кейинги бош мураббийи аниқ

"Боруссия Д"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, Терзич қул остидаги мураббийлар штабида ишлаган Нури Шахин жамоанинг бош мураббийлик лавозимини эгаллайди. Бу ҳақида "Sky Sport Deutschland" журналисти Патрик Бергер ҳабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, келишувнинг якуний тафсилотлари ҳозирда мухокама қилимоқда.

Аввалроқ, Терзич "арилар" бош мураббийлигидан кетганини эълон қилган эди.

Маълумот учун, 35 ёшли Шахин 2021-2023 йиллар оралиғида Туркиянинг "Антальяспор" клуби бош мураббийи лавозимида ишлаган. Шундан кейин у "Боруссия"да ёрдамчи мураббийга айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!