Бўш келма, йигит! Неймар устозига бош кўтарган Антонини қўллади!

ПСЖ ҳужумчиси Неймар “Манчестер Юнайтед”да ўйнаётган ҳамюрти Антонини қўллаб-қувватламоқда.  

Гап шундаки, манчестерликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг Антони майдонда ортиқча финт ишлатишини танқид қилганидан кейин, ёш юлдуз устозига бош кўтариб, ҳар бир бразилиялик каби ўз санъатини ташламаслигини уқтирганди.

- Худди шундай давом эт, ўйинингни ўзгартирма! Умуман бўш келма, йигит! Жасорат ва қувонч ҳамроҳинг бўлсин, - деди Неймар.

Таъкидлаш жоизки, Неймарнинг ўзи ҳам майдонда алдамчи ҳаракатларни жуда кўп ишлатади. Айримлар уни рақибни калака қилаётганликда айблайди. Неймар эса, танқидларга парво қилмай ўз билганидан қолмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!