Бош мураббий ва федерация раҳбари Роналдудан қолишини сўраб, аэропортгача боришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоаси бош мураббийи ва Португалия футбол федерацияси (FPF) раҳбари Криштиану Роналдуни термадан кетмасликка кўндиришга урингани маълум бўлди.

«Ан-Наср» клуби ҳужумчиси, 41 ёшли Роналду кеча, Копенгагенда Данияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви олдидан, бош мураббий Жорже Жезуш билан келиб чиққан можаро сабаб миллий жамоа қароргоҳини тарк этди. Унга бир ойдан олти ойгача дисквалификация ва молиявий жарима қўлланилиши мумкин. Шу боис Криштианунинг терма жамоадаги фаолияти якунига етгани ҳақида тахминлар кучаймоқда.

Marca нашрининг ёзишича, Жорже Жезуш ва FPF президенти Педру Проэнса Роналдуни қайтариш мақсадида аэропортга боришган. Улар ҳужумчини жамоа билан бирга Копенгагенда қолишга ундашга ҳаракат қилган, аммо барча саъй-ҳаракатларга қарамай, Португалия термасининг сардори ўз қарорини ўзгартирмаган.

Футболчининг шахсий самолёти Дания пойтахтига маҳаллий вақт билан тахминан 22:15 да қўнган, 23:35 да эса Мадрид томон парвоз қилган.

Роналдунинг Португалия термасидан кетиши – вақтинчалик қарорми ёки у энди миллий жамоа сафида умуман майдонга тушмайдими, деган саволлар очиқча қолмоқда. Жамоа мураббийи Жезуш билан можаро, айниқса Норвегияга қарши ўйинда майдонга тушмаганидан сўнг, футболчи атрофидаги танқид ва баҳсларни янада кучайтирди.

Шу билан бирга, жамоатчилик орасида Роналдуга нисбатан ҳамдардлик билдириш истаги ҳам бир хил эмас: айрим мухлислар уни қўллаб-қувватлаётган бўлса, бошқалар унинг қарорини кескин танқид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!