Бразилия тенглик вазири: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам Вини "Олтин тўп" соҳиби бўлиб қолаверади"
Бразилиянинг ирқий тенглик вазири Аниель футболчи Винисиус Жуниорни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
"Винисиус Жуниор майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам дунёнинг энг яхши футболчиси ҳисобланиб қолаверади. 2024 йилда ким қандай меҳнат қилганини барча билди ва кўриб турди. Вингер ирқчиликка қарши доимо курашиб келди ва ўйин тарафлама ҳам катта футболчига айлана олди.
Терма жамоада ҳам Неймардан кейин ҳужум чизиғидаги бўшлиқни тўлдирди. Клуб ва терма жамоада Родриго билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилди. Бу иккиси ҳимоячиларнинг қўрқинчилик туши бўлиб бормоқда.
Ҳуллас биз учун Винисиус ҳар доим 2024 йилги "Олтин тўп" соҳиби бўлиб қолади! Бразилия халқининг фахри, қора танли болаларимизнинг фахри. Биз сен биланмиз", – деб ёзади журналист Аниель.
Фикрлар