Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат сабабли "ЖЧ-2026"ни ўтказиб юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Рома" ва Бразилия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Уэсли жароҳат сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.

Журналист Ренан Моуранинг Бразилия футбол конфедерациясига таяниб хабар беришича, футболчи Мисрга қарши ўртоқлик учрашувида (2:1) жароҳат олган.

Текширувлар натижасида Уэслининг чап сон қисмидаги мушакларидан бири шикастлангани маълум бўлди.

Унинг ўрнига терма жамоа қайдномасига "Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсон киритилади. У миллий жамоа йиғинига 8 июнь куни қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, "пентакампеонлар" мундиалнинг "C" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради. Жамоа турнирдаги илк учрашувини 14 июнь куни Марокашга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!