Бразилияда 13 нафар футболчи четлатилгандан сўнг ўйин тўхтатилди (видео)
“Баия” ва “Виктория” жамоалари ўртасидаги Баия штати чемпионати учрашувида ўйин охиригача давом этмади. Мазкур беллашувда бош ҳакам 9 нафар футболчиларни майдондан четлатган.
Меҳмонлар ҳисобни тенглаштирган (1:1) вақтда майдонда жанжал бошланган. Шундан сўнг мезбон ўйинчиларга иккита ва тўрт нафар меҳмон жамоа вакилига (иккитаси захира ўриндиғидан четлатилган) қизил “қоғоз” кўрсатилган.
Бир неча дақиқадан сўнг ҳакам яна биттадан футболчини майдондан четлатган. Асосий вақт тугашига 13 дақиқа қолганида “Витория”нинг яна икки нафар ўйинчиси қизил карточка билан “сийланди”. Шундан сўнг бош ҳакам ФИФА регламентига кўра ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.
Ўйин натижаси ва жанжал бўйича қарор кейинроқ чиқарилади.
Фикрлар