Бразилиялик афсонавий дарвозабон фаолиятини якунладими?
Ads

Португалиянинг “Бенфика” клуби  дарвозабони Жулио Сезар иккала томон розилиги билан клуб билан тузилган шартномани бекор қилди. Унинг амалдаги шартномаси келгуси йилнинг ёзида ниҳоясига етар эди.

38 ёшли киппер кўзида ёш билан жамоадошлари билан хайрлашди. ОАВда эса у яқин кунларда фаолиятини якунлаганини эълон қилиши борасида хабарлар тарқалди.

Сезар  “Бенфика” сафига 2014 йил келиб қўшилган ва шундан буён жамоа сафида 3 бор Португалия чемпионлигини, Португалия кубоги, Португалия Суперкубоги ва мамлакат лига кубогини қўлга киритди.

У Лиссабонга келгунига қадар “Интер” (Италия), “Торонто” (Канада), “Куинз Парк Рейнжерс” (Англия), “Фламенго” (Бразилия) каби жамоаларда тўп сурган.

Сезар терма жамоадаги фаолиятини 2014 йилги мундиалдан сўнг якунлаган эди.