Бразилиялик журналист: "Ирқчилик сабабли Вини "Олтин тўп"ни олмади"
Бразилиянинг "Globo e Sporte" нашрининг журналисти ва блогер ҳисобланган Дуглас Сесонелло Винисиус Жуниорга "Олтин тўп"нинг тақдим этилмаганини унинг ирқчиликка қарши кураши билан боғлади.
Эслатиб ўтамиз, у мазкур совринда иккинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблик эса, Испания миллий терма жамоаси ва Англиянинг "Манчестер Сити" клуби футболчиси Родрига насиб этди.
"Винига ўша кечадаги маросимида дунёнинг энг яхши футболчиси учун "Олтин тўп" соврини берилмагани уни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ирқий масалаларда доимий очиқ позициясини билдириб келганлиги учун содир бўлди деб ўйлайман.
Бу вазият Винини яққол жазолашга уринишнинг яна бир кўринишидир", - деб ёзади журналист Дуглас Cеcонелло.
Фикрлар