Breaking! Акмал Мозговой Ўзбекистонга қайтмоқда
"Банияс" жамоаси сафида тўп сураётган Акмал Мозговой Суперлигага қайтиш арафасида.
SPORTS.uz сайти маълум қилишича, 26 ёшли ярим ҳимоячини "Андижон" ёки "Пахтакор" клублари ижара асосида ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Аввалроқ футболчи билан "Андижон" клуби вакиллари учрашув ўтказгани хабар қилинган эди. Айни пайтда Мозговой "шерлар" ва "бургутлар" ўртасида ўз танловини амалга ошириши кутилмоқда.
Маълумот учун, Акмалнинг БАА клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. У бироз олдин бўлиб ўтган"Банияс" — "Ал-Батаех" учрашувида майдонга тушмади.



Фикрлар