Breaking! Диаснинг отаси озод қилинди
"Ливерпуль" аъзоси Луис Диаснинг отаси Луис Мануэл Диас озодликка чиқди. У Серраниа дел Перижадаги Ла Гуажира ўрмонларида асирликда эди. Операция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўмагида амалга оширилди, чунки БМТ ўғирлашни амалга оширган ЭЛН партизанлари билан тинчлик музокараларида кафил бўлган ташкилотдир.
Диаснинг отаси озод қилинган жой ла Гуажира департаментининг жанубидаги Эл Саладо қишлоғида бўлиб, у эрда унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва унинг соғлиғи яхши эканлиги аниқланди. Айни пайтда Мануэль хавфсиз жойда.
Ўғирлаш Барранкас муниципалитетида, Дон Луис ва унинг рафиқаси тарвуз сотиб олиш учун тўхтаганда содир бўлган; Шу пайт уларни машинада ўғирлаб кетишган. Бироқ жиноятчиларга йўлда маҳаллий полиция ходимлари ҳужум қилишган ва машина қолиб кетган. Ўша пайтда Силенис Маруланда (Диаснинг онаси) қутқарилди.
Жиноятчилар Перижа ўрмонли тоғ тизмаси томон қочиб кетишган. Бу эса қидирувни қийинлаштирди ва Мануэлнинг озодликка чиқишини 13 кутишга тўғри келди. Мамлакат одамлари бу вақтда Диаснинг отаси озодликка чиқишини талаб қилди.
Луис Диаснинг отасининг ўғирланиши умуман ўз-ўзидан бўлмаган. Текширувлар натижаси шуни кўрсатадики, камида бу беш ой давомида режа қилинган. Аммо ҳозирда хавотирга ўрин йўқ, улар эсон-омон уйга қайтишган.
Диас бу пайтда жамоасини вақтинча тарк этиб, Колмубияга бориб келди. Футболчи таркибга қўшилиши биланоқ, майдонга тушишга қарор қилди ва "Лутон"га қарши баҳсда захирадан ўйинга қўшилди. Шу билан бирга, вингер жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Голни нишонлаш пайтида Луис отасини озод қилишларини сўради.
Фикрлар