
Breaking! "Металлург" черногориялик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди
Бекободнинг “Металлург” жамоаси черногориялик ҳужумчиси Бобан Жордевич билан икки томонлама келишувга кўра шартномани бекор қилди.
Бобан Жоржевич 2024 йилги мавсум бошида "Металлург" таркибига келиб қўшилган эди. Мураббийлар штаби унга Суперлиганинг 9 та учрашувида майдонга тушиш имкониятини берди. Шулардан 4 тасини бошланғич таркибда, 5 тасини эса заҳирадан ўйинга қўшилиш тарзида тақдим этишди.
Бобан Жоржевич “Металлург” таркибидаги 388 дақиқалик фаолияти давомида битта голлик узатмани амалга оширди. 1-турда “Локомотив”га қарши ўйинда Аброр Тошқўзиев голига ассистентлик қилди. 2 марта сариқ карточка билан "сийланди".
Фикрлар